Президент Жетисуга борди

Президент Жетисуга борди

Туризм Жетису вилояти иқтисодиётининг устувор йўналиши бўлиши лозим. Талдиқўрғанга қилган ташрифи давомида Давлат раҳбари таъкидлашича, сайёҳлик-рекреация зоналарига муҳандислик-коммуникация тармоқлари етказиб бериш, шунингдек, минтақа сайёҳлик салоҳиятини ошириш ишлари билан фаол шуғулланиш зарур. Бу йўналишда ишлар бошланиб кетган, йўллар, шунингдек, Ушарал аэропорти учиш-қўниш чизиғи реконструкция қилиняпти. Экотуризмни илгари суриш бўйича лойиҳалар ҳам рўёбга чиқарилмоқда. Жунғор-Алатау миллий парки ва «Алтин Эмел» паркида умумий қиймати 1 миллиард 700 миллион тенге бўлган 8 та инвестициявий лойиҳа рўёбга чиқариляпти. Умуман олганда, минтақада туризм соҳаси 16 миллиард тенгегача ўсди.

Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:
- Умуман олганда, минтақада туристик объектлар етарли. Уларни асраб-авайлаш, тегишли даражада ривожлантириш керак. Туризм вилоят иқтисодиётининг устувор йўналишига айланиши зарур. Кўп сонли сайёҳлар келиши минтақа ривожига яхши таъсир кўрсатади. Жетису табиати ажойиб. Туризмни ривожлантириш салоҳияти жуда катта.

Сафар давомида Қосим-Жўмарт Тўқаев Жетисунинг энг йирик корхоналаридан бири – цемент заводини бориб кўрди. Қозоғистон-Сингапур қўшма корхонасида қуруқ усулда йилига 1,5 миллион тонна материал ишлаб чиқарилади. Маҳсулот Қирғизистон ва Ўзбекистонга экспорт қилинади. Вилоят ҳокими Бейбит Исабаев Президентни минтақанинг иқтисодий ривожланиши билан батафсил таништирди. Бу ерда ишлаб чиқариш ҳажми 6 фоизга ўсган, 500 дан кўпроқ корхона фаолият юритмоқда, йил охиригача яна 14 та саноат объекти ишга тушади. Вилоят инвесторлар учун жозибали – жорий йилда салкам 214 миллиард тенге сармоя жалб этилган.

Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг Жетису вилоятига амалий сафари Қаратал туманида давом этди. Давлат раҳбари Уштўбе шаҳридаги тарих-ўлкашунослик музейида бўлди. Музей биноси жорий йилда фойдаланишга топширилган, илғор жиҳоз-ускуналар билан таъминланган. Бу ердан  археологик артефактлар ҳамда этнографик нодир буюмлар жой олган. Президентга, шунингдек, Қаратал тумани ҳақидаги кўпчиликка номаълум маълумотлар, шу билан бирга, унинг отаси – ёзувчи Кемел Тўқаевга, халқ артисти Бикен Римова ҳамда ўлканинг бошқа машҳур шахсларига доир  ҳужжатлар тақдим этилди. Минтақадаги бошқа объектлар ҳам изчил ривожланишни ўзида акс эттиради. Давлат раҳбари жорий йилда Ушаралда қад ростлаган тиббий амбулаторияни, мактаб ва гуманитар коллежни бориб кўрди. Қўшни Калпе қишлоғида ҳам инфратузилма равнақ топяпти. Бу ерда 200 ўринли Маданият уйи ва спорт мажмуаси барпо этилди. Талдиқўрғанда ёпиқ муз мажмуаси  Jetysu Аrena бўй чўзган. Эндиликда аҳоли бу ерда шорт-трек, хоккей ва фигурали учиш билан шуғулланиши мумкин.



Абдумалик Сарманов таржимаси.