Қандастар учун бепул қозоқ тили курслари бошланди

Қандастар учун бепул қозоқ тили курслари бошланди

Қозоқ тили – ҳамма учун. «Отандастар» жамғармаси яна онлайн форматда бепул курсларни йўлга қўяди. Хорижда яшовчи қозоқлар ҳамда тил ўрганиш ҳавасидаги чет элликлар лингвистик билимини ошириш мумкин. Ўзига хос ушбу лойиҳа 2019 йилда бошланган. Ўтган йиллар мобайнида фақат уч юзга яқин одам шундай курсларда ўқиган бўлса, жорий йил бошидан бери рақамлар шиддат билан ўсгани кузатилди. Яъни аввалгидан уч марта кўпроқ ариза келиб тушган. Дарвоқе, буюк Абай тилини эндиликда инглиз, рус, турк ва форс тилида гаплашувчилар ўрганиши мумкин бўлди.

Енлик Бердирахманова, «Отандастар» жамғармасининг қондошларни қўллаб-қувватлаш департаменти менежери:

- Таълимни энг дастлабки даражалар - А1, А2, В1дан бошлаймиз. Ўқувчиларимиз асосан Россия, Туркия, Европа ва АҚШда яшайди. Димаш мухлислари, яъни «Dimash's Dears»дан иборат алоҳида гуруҳ мавжуд. Улар мунтазам равишда қўшилади. Шунингдек, лойиҳа доирасида, жумладан, болалар учун ҳам турли танловлар ўтказамиз. Ўғил-қизлар учун «Дўстлар майдони» лойиҳасини амалга ошириш режада бор. Тафсилотлар фонд сайтида ва ижтимоий тармоқларда эълон қилинади.

 

Хуршида Абдуллаева таржимаси.