Китоб тақдимоти ва фотокўргазма бўлиб ўтди

Китоб тақдимоти ва фотокўргазма бўлиб ўтди

Давлат ва жамоат арбобларининг «Егемен Қазақстан» газетасида чоп қилинган Нурсултон Назарбоев ҳаёти-фаолияти тўғрисидаги мақолалари «Эл ва Элбоши» тўпламидан жой олган. Пойтахтда китоб тақдимоти бўлиб ўтди. Тадбир республика мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган. Нашр 4 бўлимдан иборат - «Ҳуррият меъмори», «Давлатчилик меъмори», «Элбоши ва пойтахт», «Узоқни кўрувчи сиёсатдон».

Серик Негимов, Қозоғистонда Хизмат кўрсатган арбоб:

– Ўттиз йил мобайнида биз қандай давлатга айландик? Қозоғистонни бутун дунё билади. Йирик ташкилотлар, жумладан, БМТ таркибидамиз. Мамлакат иқтисодиёти жадал ривож топмоқда. Бунда Нурсултон Назарбоевнинг катта ҳиссаси бор. Биринчи Президентнинг буюк ишлари «Эл ва Элбоши» тўпламида батафсил ёритилган.

Мустақиллик юбилей санаси арафасида республика пойтахтида «Мустақиллик ва Элбоши» деб номланган кўргазма ҳам очилди, унда юртимиздаги таниқли фотожурналистларнинг 50 га яқин суратлари намойиш этилган. Бу асарлар мустақилликнинг шаклланиш тарихи ҳақида ҳикоя қилади. Шунингдек, Республика Биринчи Президенти иштирок этган муҳим воқеаларни ёритиб беради.

Кулайша Ақтаева, Қозоғистон Республикаси Биринчи Президенти кутубхонаси музейи директор ўринбосари:

– Уларнинг қиймати бебаҳо. Чунки 30 йиллик тарихимизнинг ҳар бир лаҳзаси шу суратларда акс этган. Айтиш жоиз, ҳозирги вақтда бу материаллар президент шахсий архивида сақланади.

Хуршида Абдуллаева таржимаси