Қозоғистонда янги нефть конлари аниқланди

Қозоғистонда янги нефть конлари аниқланди

Манғистау вилоятидаги Узень конида олиб борилган қўшимча разведка ишлари нефть борлигини кўрсатди. Олиб борилган ишлар натижасида чиқариб олиш мумкин бўлган «қора олтин» захираси яна 40 миллион тоннага кўпроқлиги аниқланди. «Қазмунайгаз» матбуот хизмати маълум қилишича, бу иқтисодий кўрсаткичларни анча яхшилайди. Эслатамиз, Узень конини тўла ўрганиб чиқиш ишлари 2017 йилда бошланганди. Унинг доирасида 3D сейсмо-разведка усулидан фойдаланилди, нефть қудуқлари қайта кўриб чиқилди, геологик 3D-модель қайта кўриб чиқилди. Шу кунларда янги захиралар ва улардан фойдаланиш имкониятларини ҳисобга олган ҳолда кондаги ишлар тартиби қайта ишланмоқда.

Абдумалик Сарманов таржимаси