Қозоғистон Париж мода ҳафталигида

Қозоғистон Париж мода ҳафталигида

Қозоғистонда ишлаб чиқарилган либослар Франция ва бошқа Европа давлатлари пойтахтлари шоурумларида пайдо бўлади. Парижда ўтаётган Юқори мода ҳафталигида дизайнер Айдан Ўмарова «Бахт рангги» коллекциясини тақдим этди. Профессионаллар фикрича, юртдошимиз мода трендлари – кенг ҳажмли кийим, неон ранглари, одатдан ташқари бичиқни қамраб олган. Ҳозир подиумга қўйилган либослар келгуси куз ва қишда одамлар эгнида бўлади.

Кеина стилист, Posture агентлиги асосчиси:

- Менимча, Европада, ундан ташқаридаги бошқа давлатларда унга жой топилади. Бу бренд бир қанча коинотларни, маданиятларни бирлаштиради, чунки ҳар бир шахс унда ўзлигини кўра олади.

Марсела Сантамария, радиобошловчи:

- Ҳозир мен дизайнернинг инстаграммини кузатяпман, айта оламанки, жуда чиройли, ғаройиб ишлари бор. Иқтидорли ижодкор. Бошқа давлатлар дизайнерлари Парижга келаётганидан мамнунман.

Абдумалик Сарманов таржимаси