Қозоғистондаги ТЭМ объектлари жорий йилнинг 9 ойи давомида 6 миллиард кВт-соат электр энергияси берли. Бу эса умумий генерациянинг 7 фоизи. Тегишли вазирлик берган маълумотга кўра, шамол ва қуёш электростанциялари энг кўп ишлаган, кичик ГЭСлар улуши бундан бир оз кам. Таъкидлаш лозимки, мамлакатда 148 та станция ишлаб турибди. Қозоғистондаги барча ТЭМ объектлари умумий қуввати 2,9 Гвтга тенг. Бу кўрсаткич янада кўтарилиши кутиляпти. 2030 йилга бориб ТЭМ улуши 15 фоизга етади. Республикада бунинг учун қатор янги объектлар қуриляпти. Шу жумладан, йил охиригача яна 5 та гидро- ва битта шамол станцияси ишга тушади.
Абдумалик Сарманов таржимаси