«AKTOBE INVESTMENT-2022»:  минтақага 2,7 триллион тенге олиб келди

«AKTOBE INVESTMENT-2022»:  минтақага 2,7 триллион тенге олиб келди

Ақтўбе вилоятида темир йўл рельслари корхонаси бунёд этилади. Шунингдек, минтақада нефт-кимё заводи очилади. Объектлар хорижий инвестициялар ҳисобига қурилади. Қозоғистон пойтахтида бўлиб ўтган «Aktobe Investment-2022» халқаро инвестиция форумида тегишли келишувларга эришилди. Унда Германия, Литва ва Туркиядан келган йирик инвесторлари билан жами 2,7 триллион тенге ҳажмдаги 8 та меморандум имзоланди. 7-форумдан мақсад инвесторларни Ақтўбе вилоятига жалб этиш ва тадбиркорлик алоқалари ўрнатишдан иборат эди. Жаҳоннинг 30 давлатидан бўлган молиявий ҳамкорлар эътиборига вилоятда амалга оширилиши мумкин бўлган бир неча йирик лойиҳаларни таклиф қилди. Уларнинг кўпчилиги қишлоқ хўжалиги, тиббиёт ва саноат йўналишларида рўёбга чиқарилиши кутиляпти.

ЕРАЛИ ТЎҒЖАНОВ, АҚТЎБЕ ВИЛОЯТИ ҲОКИМИ:

- Шуни аниқ айтиш мумкинки, Ақтўбе вилоятида иқтисодиётнинг деярли барча соҳалари ривожланган. Шу билан бирга мен қишлоқ хўжалиги йўналишига эътибор қаратишни истардим. Нега? Чунки маълум бир мувозанатда муаммо бор. Бизда саноат кенг ривожланган, аммо бошқа йўналишларни ҳам четда қолдириш мумкин эмас.

Абдумалик Сарманов таржимаси