Қозоғистонда сўнгги кеча-кундузда 692 та хасталик қайд этилди

Қозоғистонда сўнгги кеча-кундузда 692 та хасталик қайд этилди

692 та бемор. Мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги ўтган кеча-кундузга доир шундай маълумот берган. Кунлик ўсиш бўйича етакчилик яна Алматида. Шаҳарда 111 киши хасталик юқтирган. Мегаполисдан кейинги ўринда Павлодар вилояти, бу ерда 93 кишида вирус аниқланган, учинчи ўринда эса 67  ҳолат қайд этилган Қўстанай  вилояти. Айни пайтда, Манғистау ва Ақтўбеда бирорта ҳам ҳолат юз бермаган. Жами бўлиб, республикада коронавирус тарқалганидан бери 209 мингга яқин одам касаллик юқтирган.

Эпидемиологик вазият ҳудудлар кесимида қуйидагича:

Нур-Султон ш. – 24536

Алмати ш. – 24470

Чимкент ш. – 6078

Ақмўла вилояти – 13242

Ақтўбе вилояти – 4191

Алмати вилояти – 10512

Атирау вилояти -  16967

Шарқий Қозоғистон вилояти – 21692

Жамбил вилояти -  5865

Ғарбий Қозоғистон вилояти – 12622

Қарағанди вилояти – 15133

Қўстанай вилояти – 11985

Қизил Ўрда вилояти – 3796

Манғистау вилояти – 4202

Павлодар вилояти - 17128

Шимолий Қозоғистон вилояти – 12138

Туркистон вилояти – 4252

Тегишли муассаса маълумотига кўра, айни пайтда 20 минг 780 нафар юртдошимиз даволанмоқда, уларнинг 4 ярим минги – станционарларда.

Ўтган кеча-кундузда коронавирус инфекцияси белгиларига эга зотилжамга доир 8 та ҳолат аниқланган, бир киши вафот этган, 202 киши тузалган.

Жами 1 августдан бери: касал юқтирганлар – 48 минг 991 та, вафот этганлар - 613 киши, соғайганлар – 40 минг 967 нафар.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.