Қозоғистон ва Ўзбекистонни янги темирйўл боғлайди

Қозоғистон ва Ўзбекистонни янги темирйўл боғлайди

Қозоғистон ва Ўзбекистонни янги темирйўл ўзаро боғлайди. Шу кунларда «Дарбаза – Мақтаарал» линияси қурилиши давом этяпти, унинг узунлиги 152 километр. Президент топшириғига кўра қурилаётган йирик инфратузилмавий лойиҳага киритилган инвестиция ҳажми 286 миллиард тенгега тенг. «Қозоғистон темирйўллари» берган маълумотга кўра, унинг доирасида икки давлат чегарасида янги ўтказиш пункти очилади. Янги темирйўл линиялари ишга тушиши Қозоғистоннинг экспорт ва транзит имкониятларини кенгайтиради. Таъкидлаш лозимки, ўтган йил якунларига кўра, Ўзбекистондан ташиб келтирилган юк ҳажми 31 миллион тоннага етди. Асосий юк оқими «Сариағаш» станция орқали ўтди. Янги темирйўл линияси унга тушаётган юкламани камайтиради ва умумий юк айланмасини яна 14 миллион тоннага ошириши кутиляпти. Лойиҳада Қозоғистон маҳсулоти 85 фоизни ташкил қилади. Янги темирйўл линияси 2027 йилдан тўлақонли ишга тушиши кутиляпти.

Абдумалик Сарманов таржимаси