Шарқий Қозоғистон тиббиётчилари иммунитетли плазма тайёрлаяпти

Шарқий Қозоғистон тиббиётчилари иммунитетли плазма тайёрлаяпти

Шарқий Қозоғистон вилоятида ковиддан даволаш воситаси сифатида ишлатиладиган 3 минг дозадан зиёд иммунитетли плазма тайёрлаш кўзда тутилган. Тиббиётчилар аввал хасталанган ёки вакцина олганлар орасидан донорларни ахтармоқда. Бундай плазма захираси баъзи хасталар учун ҳаётий заруратга айланиши мумкин. Минтақада ҳар куни 300 нафардан зиёд бемор аниқланяпти, эпидемиологик вазият яхшиланмаяпти. Донор Наргиз Кумарова бошқаларни қутқаришга ёрдам бермоқда.

Наргиз Кумарова, Ўскемен шаҳридан:

- Ўзим коронавирус инфекциясини бошимдан ўтказдим, ота-онам, қариндошларим касал бўлди. Кўп одамлар касаллик туфайли яқинларини йўқотди. Одамларга ёрдам бергим келяпти.

2020 йил коронакризисида вилоятда салкам 3 минг доза иммунитетли плазма ишлатилди. Сўнгги икки ҳафта ичида Шарқий Қозоғистонда 300 доза плазма тўпланди, лекин бу воситанинг 10 марта кўпроғи керак бўлиши мумкин.

Светлана Шмуригина, Шарқий Қозоғистон вилояти қон маркази директори:

- Тиббиётчилар плазмадан фойдаланиш самара бераётганини кўриб турибди. Турли даврларни таққослаяпмиз. Июнда кунига ўртача 2 доза қуйганмиз, июлда эса бу кўрсаткич 7 дозага етди.

Вилоят қон марказида яна 2,5 минг дозадан зиёд иммунитетли плазма тайёрлаш режалаштирилган. Тиббий ташкилотлар томонидан аҳоли ўртасида тушунтириш ишлари олиб бориляпти.

Абдумалик Сарманов таржимаси