Қозоғистонда йўлларнинг муаммоли қисмлари акс этган харита
яратилади.
«Қозавтойўл» тақдим этган
маълумотга кўра,
харитада тез-тез фалокатлар юз берадиган участкаларни, уйдум-чуқур ерларни
ва ҳатто қишда тўпланиб қолган қор миқдорини ҳам кўриш мумкин. Натижада, мутахассислар тегишли текширувлар ўтказади,
муаммоларни ҳал қилади. 7 ой давомида тест тартибида ишлаб турган харита қурилиш материаллари сарфини камайтириш имконини берди. Ҳозир кўплаб маълумотлар махсус тизимга киритиляпти. Келажакда
жараён сунъий интеллект ёрдамида автоматлаштирилади.
Сирим
Хамзин, «Қоззавтойўл» миллий компанияси бошқаруви раиси ўринбосари:
–
Авваллари комиссия тузиларди. Одамлар йўлни шахсан кузатарди. Дефектлар аниқланарди.
Албатта, бу жараёнда ҳамма иш юз фоиз аниқ бажарилмаган. Инсон фактори ҳам бор. Энди эса бу муаммо бутунлай бартараф қилинади. Дефектларнинг аниқ ҳажми белгилаб олинади. Дейлик, аввал минг квадрат метр жой таъмирланса, ҳозир 800
квадрат метр билан чекланиши мумкин. Шу тариқа,
дефектларни аниқлаш ва бартараф қилиш учун кетадиган
харажатлар камаяди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

