310 мингдан зиёд ариза. Бугунги кунгача қозоғистонликлардан биринчи синфга қабул қилиниш учун шунча ариза олинган. Бу жараён 1 апрелда бошланди ва 1 августгача давом этади. Бўлажак ўқувчиларнинг ота-оналари ўзи учун қулай мактабни танлаши ва зарур ҳужжатларни вақтида топшириши учун бу муддат белгиланган. Мактаб анжомларини харид қилишга ҳам вақт керак. Бундан ташқари, 10 август куни умумтаълим муассасаларида тайёрлов гуруҳлари иш бошлайди. Мактабгача ташкилотларга қатнамаган, мактабгача тайёргарликдан ўтмаган болалар шу гуруҳларга бориши зарур. Эслатамиз, ариза қабул қилиш электрон форматда Еgov.kz портали орқали амалга оширилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси