Туркистон вилоятининг Чордара тумани фермерлари салкам 45 минг тонна полиз маҳсулотини экспорт қилди. Бу – якуний рақам эмас. Қовун-тарвуз жўнатиш давом этяпти.
Аманжўл Қалибаев, деҳқон хўжалиги раҳбари:
- Йил сайин ҳосил миқдори ортиб боряпти. Ҳозир бир гектардан 260 центнергача маҳсулот оляпмиз. Бунга субсидия сифатида ажратилган сифатли ўғитлар туфайли эришдик. Натижада, харажатларни қоплаш осонлашади.
Чордара туманида полиз экинлари беш юз гектарга экилган. Бу ерда етиштирилган маҳсулотнинг кўп қисми Россия ва Европа бозорларига юборилади.
Абилай Мақанов, Туркистон вилояти чордара тумани қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиқ ўринбосари:
– 9 ой якунларига кўра, 44 минг тонна полиз маҳсулоти экспорт қилинди. Ўтган йили бу кўрсаткич бироз паст бўлган. Атиги 39 минг тонна қовун-тарвуз хорижга юборилган.
Айни вақтда, қовун-тарвузга эҳтиёж катталиги миришкорларнинг полизчиликка қизиқишини оширмоқда.
Абдумалик Сарманов таржимаси