Келгуси бир неча йилда Қозоғистонда уй-жой қимматлашиши мумкин. Экспертлар фикрича, бунга қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ва сотишдаги беқарорлик сабаб бўлиши мумкин. Уларнинг таъкидлашича, ҳозир кўплаб компаниялар қурилиш ҳажми бўйича режаларига ўзгариш киритмоқда. Доллар курси беқарорлиги ва қўшни Россияга қарши жорий этилган санкциялар ҳам бунга таъсир кўрсатади. Соҳада ишлаётган 1200 компания бирлашган Қозоғистон Қурувчилар иттифоқи раиси Талғат Ерғалиевнинг фикрича, бундан аҳоли ҳам, қурувчилар ҳам зарар кўради.
Талғат Ерғалиев, Қозоғистон қурувчилар иттифоқи раиси:
- Келгуси 2-3 йил ичида қурилиш материаллари нархи яна кўтарилиши мумкин, демак, уй-жой баҳоси ҳам кўтарилади. Биз қурилиш материаллари бозорини барқарорлаштиришимиз зарур. Шунда қурувчилар бўлажак фойдани олдиндан ҳисоблай олади. Чунки тадбиркор учун тижорат ёки қурилиш бўлсин, олинадиган фойда муҳим. Ишлаб чиқарувчилар ҳақида ҳам шундай дейиш мумкин.
Бўҳрон – имкониятлар даври. Талғат Ерғалиев фикрича, қурилиш саноати маҳаллий маҳсулотлар улушини кенгайтиришга зўр бериш зарур. Бу эса иқтисодиёт ўсишига туртки беради.
Талғат Ерғалиев, Қозоғистон қурувчилар иттифоқи раиси:
- Биринчидан, бизга амалда ишлайдиган, давлат даражасида молиялаштириладиган дастурлар керак, уларни мамлакатда ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга йўналтириш зарур. Ҳозир бундай бастур умуман йўқ. Юзага келган мураккаб вазиятда қурилиш соҳасини ривожлантириш зарур. Корхоналарни қўллаб-қувватлашга қаратилган турли дастурлар яратиш керак. Ғишт, цемент, темир-бетон конструкциялар керак. Ҳозирча металл арматура, лист, уголниклар чиқараяпмиз. Бошқа бир қатор турлардаги қурилиш товарлари ўзимизда чиқарилса, рақобат майдони юзага келади ва қатор муаммолар ўз ечимини топади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.