Швейцария – Қозоғистоннинг йирик инвесторларидан бири. Мазкур Европа давлати кейинги 15 йилда юртимиз иқтисодиётига 28 миллиард доллар киритган. Айни пайтда, Қозоғистон бизнеси ҳам Конфедерацияга инвестиция йўналтирмоқда. Бунда капитал маблағлар миқдори бироз камроқни ташкил қилади. Бундан ташқари, Швейцария республиканинг етакчи савдо шерикларидан бири саналади. Бу ерда юртимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар юқори баҳоланади. Маҳаллий корхоналар вакиллари Альп минтақасига энергия ташувчилар, қимматбаҳо тошлар ва металлар, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини юборади. Яқин келажакда мамлакатлар, шунингдек, Европа технологиялари асосида вагон йиғишни ҳам режа қилган.
Мейрам Пшембаев, Қозоғистон машинасозлари уюшмаси раҳбари:
- Юртимизга Stadler компанияси кириб келади. Бу дунё йўловчи вагонлар саноати етакчиси. Маҳаллий ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Бу компетенцияга эга бўлиш, инвестиция, янги технологияларни жалб этиш имконини беради.
Мартин Миллер, Polymetrix a santian buhler компанияси бошқарувчи директори:
- Яқин вақт ичида компаниямиз Тарозда ўсимлик маҳсулотларини қайта ишловчи завод очиши мумкин. Қозоғистон – ҳудуди улкан мамлакат. Бундай майдон учун шундай корхоналар албатта зарур.
Таъкидлаш жоизки, Марказий Осиёда аналоги бўлмаган «Астана» Халқаро молиявий маркази билан ҳамкорлик қилаётган инвесторлар яхшигина имтиёз олиши мумкин. Ҳозирда марказ майдончасида 8 та Швейцария компанияси рўйхатга олинган.
Алишер Абдрешев, КИСИ илмий ходими:
- Қозоғистон билан шериклик - Швейцария учун қизиқарли тажриба. Ишончим комилки, яқин йилларда икки давлатнинг ўзаро ҳамкорлиги мустаҳкамланади.
Хуршида Абдуллаева таржимаси