Қозоғистонда Транспорт фанлари ва технологиялари институти очилади

Қозоғистонда Транспорт фанлари ва технологиялари институти очилади

Қозоғистонда Транспорт фанлари ва технологиялари институти ташкил қилинди. Йўл, транспорт ва логистика соҳаларини ўрганувчи янги илмий марказ Алматида бунёд этилади. Институт транспорт инфратузилмасини яхшилаш ва транзит салоҳиятини ошириш бўйича фаолият юритади. Бугунги кунда Қозоғистон  орқали 11 та халқаро йўлак мавжуд. Шундан 6 таси автомобиль, 5 таси темирйўл транспортига мўлжалланган. Автойўллар умумий узунлиги 157 минг, темирйўл 15 минг километрни ташкил этади. Янги илмий марказ уларнинг пишиқ-пухталигини ошириш, иқлимга мос технологиялардан фойдаланишга ёрдамлашади, транспорт воситаларини бошқаришда рақамли воситаларни жорий этади. Экспертлар унинг Евроосиёда йирик транспорт хаби яратиш учун қўл келишини таъкидлади.

Ахилбек Куришбаев, Қозоғистон Республикаси Миллий Фанлар академияси  президенти:

- Институт ҳар бир иқлим зонасига Қозоғистон учун мослаштирилган йўлсозлик технологиясини шакллантириш мақсадида тузилди. Шунингдек, янги материалдар, янги конструкциялар яратиш зарур. Шу тариқа, Давлат раҳбари топшириғини кўнгилдагидек бажарамиз.

Абдумалик Сарманов таржимаси