Қозоғистон иқтисодида кичик ва ўрта бизнес улуши салкам 40 фоизга етди. Сектор фаол ривожланишда давом этяпти. Ҳукуматда таъкидлашларича, тадбиркорликни
қўллаб-қувватлаш чоралари ва молиявий воситалар ривожланиши шундай натижа
берган. Мамлакатда технологияларни
такомиллаштириш ва молия жалб этиш, шунингдек,
бизнесга бўлган асосий талаблар рўйхати яратилди. Мавжуд 117 та бизнесни ривожлантириш воситасидан 222 минг нафар тадбиркор фойдаланди. Бундан ташқари, Миллий иқтисод вазирлиги
ЕТТБ билан бирга қатор корхоналарни ривожлантириш устида иш юритяпти. Бу эса чиқарилаётган маҳсулот ҳажмини 2–3 марта ошириш имконини
беради. Бугунги кунда 20 та жадал ривожланиш салоҳиятига эга корхона саралаб олинди. 2030 йилга бориб, дастур иштирокчилари сони 70 тага етади. «Ўрлеу» имтиёзли молиялаштириш дастури сектор ривожланишига қўшимча туртки берди.
Унинг ёрдамида 1 минг 700 та лойиҳага 482 миллиард тенге ажратилди.
Динара Таженова, Қозоғистон Республикаси Миллий иқтисодиёт вазирлиги департаменти директори:
- «Даму» жамғармаси базасида иккита
кафолатловчи жамғарма очилди. Улар тадбиркорларнинг молия олиши учун
имкониятларни кенгайтиради. Кичик ва
ўрта бизнесга 7 миллиард тенгегача маблағ учун кафолат
берилади. Иккинчи жамғарма йирик инвестициявий ва инфратузилмавий лойиҳаларга
хизмат қилади. Бугунги кунда биринчи жамғарма 2 минг 320 та лойиҳага 410 миллиард тенге маблағ ажратди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

