Қозоғистон дон экспортини кенгайтириш ниятида. Шу жумладан, Хитойга сотилаётган маҳсулот ҳажми 3 миллион тоннага етказилади. Мамлакатимиз буғдойни асосан Осмон ости мамлакатининг чегараолди ва марказий вилоятларига етказиб беради. Жорий йилнинг 9 ойи давомида республика хорижга 5 миллион тонна дон жўнатган. 2 миллион тонна қайта ишланган дон маҳсулотлари экспорт қилинди. Қозоғистон дони Марказий Осиёда катта талабга эга бўляпти, харидорлар қаторида Хитой иккинчи ўринда. Учинчи ўринда – 127 минг тонна маҳсулот олган Афғонистон. Италия, Туркия ва Россия 423 минг тонна маҳсулот харид қилди. Шунингдек, Эронга яна дон экспорт қилина бошланди. Қайта ишланган дон маҳсулотлари минтақа республикалари, Осмон ости мамлакати ва Афғонистонга юбориляпти. Яқин келажакда Афғонистон янада кўпроқ ун сотиб олиши кутиляпти.
Абдумалик Сарманов таржимаси.