Қозоғистонда 6 ойда асосий капиталга инвестициялар 6,7 триллион тенгега етди

Қозоғистонда 6 ойда асосий капиталга инвестициялар 6,7 триллион тенгега етди

Йилнинг биринчи ярмида Қозоғистонда асосий капиталга инвестициялар 6,7 триллион тенгега етди. Миллий Статистика бюроси берган маълумотга кўра, умумий маблағнинг тўртдан бир қисми - 23,5 фоизи тоғ-кон сектори ва карьерларни кенгайтириш учун ишлатилган. Шунингдек, кўчмас мулк, транспорт ва омборчилик соҳаларига ҳам салмоқли ҳажмда сармоя киритилди. Инвестициялар асосан хўжалик юритувчи субъектлар ҳисобидан олинди.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси