Қозоғистонда тоғ гидлари тайёрланади

Қозоғистонда тоғ гидлари тайёрланади

Қозоғистонда тоғ йўлбошловчилари тайёрланади. Жамбил вилоятида таълим олаётган 32 нафар гид саёҳатчилар билан бирга 4 минг метр баландликдаги тоғларни забт этади. Экспертлар таъкидлашича, бундай мутахассисларнинг мавжудлиги минтақанинг туристик салоҳиятини оширади, экотуризмни ривожлантиришга, оммалаштиришга хизмат қилади. Курсларда профессионал ва соҳа вакиллари дарс беради. Таъкидлаш лозимки, Жамбил вилояти учун тоғ туризми асосий йўналишлардан бири.


Мўлдир Ўразалиева, «Тароз - туризм» туризм-ахборот маркази директори:


– Таълим икки босқичда ўтказилади. Биринчи босқичда назарий билимлар берилади. Сўнгра 10 та амалий машҳулот кўзда тутилган. 4 мартдан бошлаб аризалар қабул қиламиз. Маълумотлар ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизда берилган.


Абдумалик Сарманов таржимаси