Қозоғистонда коронавирус юқиши бўйича рекорд кўрсаткич янгиланди. Ўтган сутка давомида мамлакатда 5 648 ҳолат аниқланди.
Энг кўп сонли беморлар пойтахтда - 1 549 нафар. Иккинчи ўринда 885 та ҳолат рўйхатга олинган Алмати шаҳри. Қарағанди вилоятида 746 одамда шу ташхис тасдиқланган. Пандемия бошланганидан буён мамлакатда хасталанганларнинг умумий сони 477 мингга етди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотга кўра, 50 мингдан зиёд қозоғистонлик коронавирусдан даволанмоқда. Уларнинг 16 минг нафари - республика стационарларида. Таъкидлаш жоизки, шу кунгача 4 миллион 776 минг қозоғистонлик вакцинанинг биринчи компонентини олди. 2 миллион 661 минг 833 одам иккинчи компонент билан эмланди.
Абдумалик Сарманов таржимаси