Қўстанайда ёнғиндан жабрланганларга ёрдам кўрсатилади

Қўстанайда ёнғиндан жабрланганларга ёрдам кўрсатилади

Мамлакат бўйлаб юртдошларимиз Қўстанай вилоятида рўй берган ёнғин туфайли жабрланганлар учун инсонпарварлик кўмаги кўрсатишга киришди. Меҳнат жамоалари кўмак фондига бир кунлик маошини ўтказмоқда. Тадбиркорлар, жамоат ташкилотлари ва фуқаролар йиғув пунктига дастлабки эҳтиёж буюмлари, дори-дармон, озиқ-овқат маҳсулотлари келтиряпти.

Мағжан Исахов, Чимкент шаҳар ёшлар имкониятлари маркази раҳбари:

- Бу бизнинг бирлигимиз, жипслигимизни кўрсатади. Бу аждодларимиздан келаётган буюк анъана. Ва биз уни давом эттирамиз. Гуманитар ёрдам юбориш билан чекланмаймиз, ўзимиз ҳам қайта тиклашда иштирок этиш учун борамиз.

Манғистауда ҳам кўмак кўрсатиш ишлари бормоқда.

Абзал Марат, волонтёр:

- Ижтимоий тармоқларда гуманитар ёрдам пункти манзили ва телеф\он рақамлари эълон қилинди. Қабул пунктлари ҳар куни кеч соат 8 га қадар ишлайди. Озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечак қабул қиляпмиз.

Қарағанди вилоятида жабрланганлар учун бир кунда 10 миллион тенге пул ва 10 тоннадан кўпроқ гуманитар кўмак буюмлари йиғилди. Зиён кўрган туманларда қайта тиклаш ишларида қатнашиш учун кўнгиллилар отрядлари ташкил этилди.    

Нурсултан Шаменов, «Amanat» ПАРТИЯСИ филиали жамоат қабулхонаси мудири:

- Айни пайтда ёш ва лоқайд бўлмаган фуқароларнинг  30 нафарга яқини Қарағандидан Қўстанайга бориш истагини билдирди. Шаҳарлар ва туманларда ҳам шундай рўйхатлар тузилмоқда.

Ақтўбе вилоятида эса маҳаллий тадбиркорлар 40 тонна хайрия маҳсулотлари тўплашди. Махсус ҳисоб рақамига пул маблағи ҳам ўтказиляпти.

Ербол Шима, "Amanat" партияси туман филиали ижрочи котиби:

- Бугун миллион тенгега яқин пул йиғилди. Бир тонна гуруч, 500 килограмм гречка, 300 литр кунгабоқар мойи харид қилинган. Қолган фуқароларимиз бир кунлик ойлик маошини «Аманат» партияси қошидаги расмий фондга ўтказиб беради.

Қозоғистондаги минтақалар аҳли то одамлар ёрдамга муҳтож бўлар экан, гуманитар рейсларни ташкил этишга тайёр.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.