Қурмет Айпқалиев ва Дамели Кишибай ўз кашфиётини Атираудаги JasSpace инновациявий майдончасида ишлаб чиққан. Улар яратган андроид ультратовушли датчик ёрдамида ҳаракатга келади, у мураккаб ҳаракатларни амалга оширади, одамлар билан гаплаша олади.
Қурмет Айпқалиев, ишланма муаллифи:
– Бу роботни яратишга икки ой вақтимиз кетди. У «Қара жўрға»га рақс туша олади. Бошқа ҳаракатларни бажаради. Келажакда қозоқ анъаналарини оммалаштирувчи роботлар яратиш ниятидамиз.
Болалар ўз ишланмаларини такомиллаштириш ва халқаро беллашувларда қатнашишни режа қилган. Ўқувчилар фақат андроидлар яратибгина қолмай, тўлақонли илмий иш билан ҳам шуғулланади. Тўгарак раҳбари таъкидлашича, бу сингари илмий-амалий фаолият натижасида ёш авлоднинг рақобатбардошлиги ортади, тажриба тўплаб боради.
Дияр Абуханов, тўгарак раҳбари:
- Робот техникаси курсларида биз интеллект ва дастурлашни ривожлантирамиз, болаларда муҳандислик қобилиятини уйғотамиз. Робот техникаси курси бор, болалар катта лойиҳалар яратмоқчи. Биз халқаро даражага чиқамиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси