Қозоғистонда тарихий-маданий меросни рақамлаштириш
ишлари фаол давом этяпти. Бу дастур доирасида «Qazaq Culture» ахборорий-маърифий майдончаси
ишга туширилди. 8 тилдаги сайтда мамлакатнинг маданий қадриятлари ҳақида ҳикоя
қилинади. Қозоғистонликлар ҳам, хорижликлар ҳам ундан фойдаланади. Ташриф
буюрувчилар ноёб экспонатлар, асори-атиқалар, санъат асарларини кўриши мумкин. Улар
авваллари фақат кўргазмаларда, музейларда намойиш қилинган. Рақамлаштириш
туфайли энди музейлар ва театрлар бўйлаб виртуал экскурсияларга чиқиш мумкин.
Бу эса маданий мерос объектларини сақлаб қолиш, уларни келажак авлодга етказиш
имконини беради.
Аида Балаева, Қозоғистон Республикаси Маданият ва ахборот вазири:
-
«Qazaq Culture» лойиҳасини кенгайтириш доирасида рақамлаштирилган мамлакат
тарихий-маданий мероси объектлари, қимматли экспонатлари, ноёб реликвиялар киритилган
модуль ишга тушади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

