Қозоғистонда таълим грантлари учун аризалар қабул қилиняпти

Қозоғистонда таълим грантлари учун аризалар қабул қилиняпти

Қозоғистонда таълим грантлари танловида қатнашиш учун аризалар қабул қилиняпти. Абитуриентлар ҳужжатларини онлайн-форматда еGov орқали, шунингдек, оффлайн шаклда, олий ўқув юртлари қабул комиссиялари орқали топширади. Қатор университетларнинг виртуал қабул комиссиялари ҳам бор. Таъкидлаш лозимки, давлат гранти учун аризаларни қабул қилиш кеча-ю кундуз давом этади.        

 

САЯСАТ НУРБЕК, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАН ВА ОЛИЙ ТАЪЛИМ ВАЗИРИ:


- Биз абитуриентлар учун барча имкониятларни яратдик. Улар таълим гранти учун ҳужжатларни онлайн ҳам, оффлайн ҳам топшира олади. Мамлакат олий таълим масканларида аҳолига хизмат кўрсатиш марказлари модели асосида комиссиялар ишлаб турибди. Университетларда виртуал қабул комиссиялари ҳам бор. Колл-марказлар олис ва қишлоқ ҳудудларидан аризаларни қабул қилишга тайёр. Энг кучли мутахассислар, энг тажрибали котиблар бу ишга жалб қилинди. Мазкур жараён бориши ректорлар ҳамда вазирлик назоратида. Барча абитуриентларга омад тилайман!

 

Эслатамиз, жорий йилда олий ва олий таълимдан кейин билим олиш учун 88 мингта грант ажратилган. Бакалавриатга 73 мингта, магистратурага 13 мингта ўрин бор, бошқалар докторантурага киради. Энг кўп миқдордаги грантлар «Муҳандислик, қайта ишлаш, саноати соҳаси» таълим дастури бўйича берилди. «Педагогика фанлари», «Ахборот-коммуникация технологиялари», «Табиий фанлар, математика ва статистика» соҳаларида ҳам ўринлар сони етарли. Грант олиш учун аризалар 20 июлгача қабул қилинади.

Абдумалик Сарманов таржимаси