Қозоғистонда тадбиркорларни қўллаб-қувватловчи янги механизм ишга тушади. «Даму» жамғармаси енгиллатилган кредит беришга мўлжалланган «Ўрлеу» дастурини тайёрлаяпти. Унга кўра, бизнесни ривожлантириш учун 750 миллиард тенге ажратилади. Микро, кичик ва ўрта бизнес вакиллари янги дастурдан фойдалана олади. «Даму» тадбиркорликни ривожлантириш жамғармаси» раиси ўринбосари маълум қилишича, инвестициявий лойиҳаларга 7 миллиард тенгегача, бизнесни кенгайтириш, айланма маблағни тўлдиришга 3 ярим миллиард тенгегача берилади.
Талғат Смағұлов, «Даму» тадбиркорларни ривожлантириш жамғармаси» ҲЖ бошқаруви раисининг ўринбосари:
- Молияни ишлатгани учун устама 12,6 фоиздан ошмайди. Инвестициявий лойиҳаларга 10 йилгача, айланма маблағ учун 36 ойгача берилади. 2025 йил 1 январдан бошлаб берилган кредитларни қайта молиялаштириш имкони бор. Дастурга кўра, устувор йўналишлар белгиланди. Уларга қайта ишлаш, транспорт ва омборчилик, туризм, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳалари киради.
Ўтган йили салкам 17 мингта бизнес лойиҳасига субсидиялаш орқали молиявий ёрдам кўрсатилда. Тадбиркорларга давлат томонидан 1 триллион тенге кредит ажратилди. 8 мингта лойиҳага кафолат берилди. Таъкидлаш лозимки, ўтган йил якунларига кўра, кичик ва ўрта бизнеснинг мамлакат иқтисодидаги улуши 40 фоизга яқинлашди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

