Астанада Run for
Autism IV хайрия марафонида иштирок этишни истовчилар рўйхатга олиняпти. Мазкур
инклюзив ташаббус 26 апрель куни ўтказилади. Сўнгги уч йил ичида Қозоғистонда
ушбу марафон қатнашчилари сони 6,5 минг нафарга етди, ундан жамғарилган маблағ
ҳисобига 25 та инклюзив кабинет очилди. Ташкилотчилар педагоглар учун таълим курслари
очди, уларда Марказий Осиёдаги 4 минг нафар фуқаро ўқиди. Run for Autism – ҳар
йили Нью-Йорк, Лондон, Берлин ва бошқа шаҳарларда ўтказиладиган халқаро хайрия
ташаббусининг бир қисми бўлиб, унда профессионал спортчилар, алоҳида эҳтиёжга
эга болалар ва ўсмирлар, бефарқ бўлмаган фуқаролар қатнашади. Дистанция 1
километрдан 10 километргача масофани ташкил қилади.
Самал Албилекова, «Bolashak Charity» жамоат жамғармаси
ижтимоий ва инклюзив дастурлари раҳбари:
- Бу мамлакатимиз
ва МДҲ давлатлари фуқаролари қатнашадиган энг йирик инклюзив югуриш. Тадбирга
мазкур пойганинг алоҳида эҳтиёжлари бор одамларга ёрдам беришдек хайрия ғоясини
қўллаб-қувватлаш учун атайин хориждан келадиганлар кўп. Ҳозир болалар мактабни
битиряпти, биз уларнинг касбий таълим олишига ёрдам бермоқчимиз. Run for Autism
ушбу йилда мазкур йўналишга кўмак кўрсатади. Жами беш минг нафардан зиёд одам
мазкур югуришда қатнашишини кутяпмиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси

