Сиғаноқ шаҳрининг 3D-модели яратилди

Сиғаноқ шаҳрининг 3D-модели яратилди

Улар компьютер графикасида ўқитувчилар ёрдамида Сиғаноқни қайта тиклашга муваффақ бўлди. Лойиҳа раҳбарлари айтишича, тадқиқотдан асосий мақсад – минтақага ташриф буюрган сайёҳларга тарихий шаҳар ҳақида ҳикоя қилишдан иборат.

Серик Жўлдасов, Назарбоев заковат мактаби математика ўқитувчиси:

– Биринчи навбатда сайёҳ нимага эътибор беради? Албатта, тасвирга. У интернет орқали қадимий шаҳарнинг 3D-моделини кўриши мумкин, тарихига қизиқади ва тасаввурга эга бўлади. Келганидан кейин эса ҳамма нарсани ўз кўзи билан кўради.  

Ўқувчилар таъкидлашича, қачонлардир Марказий Осиёнинг энг йирик шаҳарларидан бири бўлган Сиғаноқ макетини яратишга бир йил вақт кетган. Нургул ва Одина энг аввало тарихий фактларга эътибор қаратилганини маълум қилди.

Нургул Жарилқап, ўқувчи:

– 5-синфлигимдан тарихга қизиқаман. Бу фанни янада чуқурроқ ўргана, тадқиқ қила бошладим. Тарихга қизиқишим мана шу лойиҳа яратилишига олиб келди.

Одина Турсинқулова, ўқувчи:

– Келажакда мультфильмлар суратга олишни истайман. Қозоқ тилида болалар учун қизиқарли фильмлар яратаман. Бир нечта персонаж яратганман. 

Муаллифлар  лойиҳа устидаги ишини давом эттиради, унга янги маълумотлар киритиб боради.

Абдумалик Сарманов таржимаси