Қозоғистон ҳукумати йиғилишида шаҳар ижтимоий ва муҳандислик инфратузилмаларини модернизациялаш масаласи муҳокама қилинди. Шу жумладан, 2023 йилда иссиқлик таъминоти тизимлари ва қозонхоналар реконструкцияланади, янги насос станцияси қурилади. Йиғилишда учта саноат зонасини инфратузилма билан таъминлаш, нефтни қайта ишлаш заводи қошида хомашёни чуқур қайта ишлаш, жанубий минтақавий хаб доирасида савдо-логистика марказини кенгайтириш ва инвестициявий лойиҳаларни рўёбга чиқариш учун ер участкалари ажратиш масаласи муҳокама қилинди.
Абдумалик Сарманов таржимаси