Қозоғистонда «JumpStart» дастури ривожлантирилмоқда

Қозоғистонда «JumpStart» дастури ривожлантирилмоқда

Қозоғистонда хотин-қизлар ўртасида ижтимоий бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича лойиҳа - «JumpStart» жадал равнақ топмоқда. Астанада уч ойлик инкубатор дастур якунлари маълум қилинди. Лойиҳада қатнашиш учун ёш қозоғистонликлар таклиф қилган 20 та ижтимоий йўналишли ташаббус танлаб олинди. 18-35 ёш оралиғидаги иштирокчилар қадам-бақадам ривожлантирувчи таълимий курсдан ўтди, ғоядан амалий татбиқ этишгача ўрганди. Тингловчилар барқарор ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлашга қаратилган замонавий инновацион ёндашувлар билан таништирилди. Эндиликда хотин-қизлар ўз лойиҳасини ривожлантиришга туртки бериш учун инвесторлар маблағини жалб этиши керак. Бунда ҳам уларга JumpStart кўмаклашади. Айтиш жоиз, ушбу инкубациявий дастур АҚШнинг Қозоғистондаги элчихонаси кўмагида амалга оширилди.  

Айгерим Жаналинова, «JumpStart» дастури асосчиси:

- Биз турли мавзуларни, жумладан, сунъий онг ёрдамида ижтимоий самарани қандай яхшилашни ўргандик. Яъни бизнесни молиявий жиҳатдан қандай равнақ топтириш, қандай қилиб сармоя жалб этишни. Ҳар йили шундай дастурларни ўтказишга ҳаракат қиламиз. Ижтимоий лойиҳаларни қўллаш учун акселератор зарур. Шу боис, уни март ойида ишга туширишни ўйлаганмиз.

Сабина Жакиенова, «Alem Connekt» лойиҳаси мувофиқлаштирувчиси:

 - Лойиҳамиз «Alem Connekt» деб номланган, бу Қозоғистондаги биринчи инновациявий инклюзив лойиҳа бўлиб, юксак технологияли қурилмаларда ишлайди, биз айнан айтрекер воситасида ишлаймиз. У кўз тўр пардасига қараб, мониторда қорачиқ ҳаракатини ҳисобга олади, етказади ва бу ахборотга ишлов беради, бирорта ҳаракатни бажаради, яъни инсульт ўтказган кишилар, имконияти чекланган болалар ушбу қурилма кўмагида  жамиятга мослашиши мумкин бўлади, коммуникацияни ўрганиши, ҳатто касб эгаллаши мумкин. 67 нафар болани ўқитдик, улардан икки нафари дастурнинг иккинчи чорагини тугаллади. Айни пайтда ишлаш методологиясини қозоқ тилига ўгиряпмиз.

Абдумалик Сарманов таржимаси