Қозоғистонда суперкомпьютер кластери яратиш режалаштириляпти

Қозоғистонда суперкомпьютер кластери яратиш режалаштириляпти

Давлат раҳбари Presight.AI компанияси бошқаруви раиси Томас Прамо-тед-хам Қозоғистонда суперкомпьютер кластери яратиш масаласини муҳокама қилди. Қосим-Жўмарт Тўқаев мамлакатда рақамли инфратузилмаларни ривожлантириш ва илғор технологияларни жорий этиш муҳимлигини таъкидлади. Томонлар қўшма лойиҳаларда Қозоғистон компаниялари иштироки ва технологияларни локаллаштиришга эътибор қаратишди. Учрашувла Астанада иш бошлайдиган Smart city лойиҳаси истиқболлари муҳокама қилинди. Қозоғистон Президенти пойтахт хизматлари самарадорлигини ошириш учун шаҳар инфратузилмаларида сунъий интеллектдан фойдаланиш ғоясини маъқуллади. 

Абдумалик Сарманов таржимаси