Қозоғистонликлар тобора кўпроқ суғурталанаяпти. Мамлакатда йил сайин фуқароларнинг суғурта компаниялари маҳсулотларига қизиқиши ортяпти. Асосан, суғурта учун тўланадаигна маблағ ҳажми ортгани ва уни қимматли қоғозларга инвестиция қилиш мумкин бўлгани учун. Аҳолининг катта қисми мулки билан бирга ҳаётини ҳам суғурталаяпти. Бундай шартномалар ҳажми 2 марта ортди ва 59 миллиард тенгега етди. Қозоғистонда 27 та шундай ташкилот рўйхатга олинган, улар ичида 9 компания ҳаётни суғурталайди. Уларга тегишли мулк ортмоқда. Кузга келиб йиллик ўсиш 19 фоизни ташкил қилди ва жами 1,7 триллион тенгега етди. Мутахассислар таъкидлашича, тадбиркорлик фаоллиги ортиши ва чеклов чоралари юмшатилиши бу соҳага ижобий таъсирини кўрсатган.
Абдумалик Сарманов таржимаси