XXI аср темирчиси ўрта асрлар қуролларини ясайди

XXI аср темирчиси ўрта асрлар қуролларини ясайди

Ўзи ясаган қуроллар билан тарихий жанглар реконструкциясида қатнашади. Владимир Торопов одатдагидан ўзгача ушбу хобби билан 10 йилдан зиёд вақтдан бери шуғулланади. Аслаҳаларни музей экспонатларидан намуна олиб ясайди. Уларда энг майда деталлар айнан кўчирилади, чарм, пўлат, титан каби материаллардан фойдаланади.

Владимир Торопов, реконструктор:

- Бундай гумбазни ясаш учун бир ҳафта вақт кетади. Қурол эмас. Шунчаки спорт анжоми. У совуқ қуролга кирмайди. Хавфсизлик учун шундай иш тутамиз. Чунки жангга қизиқиб кетиб, бор кучимиз билан уришимиз мумкин.

Владимирнинг шогирдлари ҳам бор. Улар биргаликда қозоқ нақшлари ва орнаментлари туширилган махсус қалқонлар яратиш ниятида. Дашт жангчиси либосини тиклаш осон эмас. Қўшимча малака ва куч талаб қилади. Лекин, усталар фикрича, натижа қилинган меҳнатга арзийди. Реконструкция кўркам чиқади ва ўтмиш муҳитини ўзида акс эттиради.

Алёна Монахова, реконструктор:

- Фестивалга, айниқса, йирик анжуманларга борасиз, ўзингизни тарихий даврга тушиб қолгандек сезасиз, ўрта аср чодирларида яшайсиз. Ўрта асрлар идишларида таом ейсиз. Ҳамма нарса, маиший ҳаёт ҳам қайта тикланади.

Абдумалик Сарманов таржимаси