Қозоғистон Покистонга гуманитар ёрдам жўнатади

Қозоғистон Покистонга гуманитар ёрдам жўнатади

Қозоғистон Покистонни қўллаб-қувватлайди. Президент Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг топшириғига кўра, ҳукумат Ислом республикасига 400 минг доллар қийматга эга гуманитар ёрдам йўллайди. У кўп сонли қурбонларга олиб келган жалалар ва тошқинлар оқибатларини бартараф этиш учун сарфланади. Таъкидлаш лозимки, расмий маълумотларга кўра, Покистонда табиий офат туфайли 1 минг 30 нафардан кўпроқ фуқаро жон берди. Тураржойлар ва инфратузилма вайрон бўлди. 35 миллион одам бошпанасиз қолди. Эслатамиз, Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф халқаро ҳамжамиятга ёрдам сўраб мурожаат этганди.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.