Жорий йилнинг уч ойида кўрсаткич 2022 йилнинг шу даврига нисбатан деярли 64 фоизга ўсган ва 433 минг тоннага тенг бўлган. Хусусан, 4 мингтадан кўпроқ контейнер ташилган. Экспорт етказувлари уч карра ошгани қайд этилган. Шу билан бирга, импорт ташуви 22 фоизга кўтарилган. Бугунги кунда Қозоғистонда рангли металлар, ферроқотишмалар, ясмиқ, дон ва бошқа маҳсулотларнинг контейнер ташуви амалга ошириляпти. Хитойдан мамлакатимиз орқали Жанубий Европа ва Туркияга томат қайласи, химикатлар ва асбоб-ускуналар транзит қилинади. Таъкидлаймиз, халқаро йўлакни ривожлантириш Қозоғистонда «Достиқ-Мўйинти» участкасида иккинчи темир йўл йўналиши, Ақтау портида контейнер хаби, Алмати станциясининг айланма линияси қурилиши каби йирик инфратузилма лойиҳаларини рўёбга чиқаришга хизмат қилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси