Ақтауда бўлиб ўтган бизнес-форумда Транскаспий халқаро транспорт йўналишини ривожлантириш масаласи муҳокама қилинди. Эслатамиз, Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев мамлакат транспорт ва транзит салоҳиятини кенгайтиришга, Каспий оша ташиладиган юк ҳажмини кенгайтиришга катта эътибор бермоқда. 10 та давлат вакиллари минтақада транспорт-логистика бизнесидаги янги воқеликка мослашувнинг стратегик ечимлари, инновациявий ёндашувларини кўриб чиқди. Форумда таъкидлангани каби, бугунги кунда транспорт-транзит коммуникациялар салоҳияти муҳим аҳамиятга эга, бу имкониятлардан фойдаланиш зарур. Экспертлар темирйўл транспорти орқали юк ташув динамикаси ортганини кўрсатиб ўтди. Масалан, 2022 йилда 1,5 миллион тонна, жорий йилнинг 8 ойида эса 1,8 миллион тонна юк ташилган.
Ерлан Қўйшибаев,
форум
қатнашчиси:
- Юк ташув ҳажми, йўналишга талаб фаол ортиб бораётганини кўриб турибмиз. Жумладан,
Хитойдан Европага, Европадан Хитойга транзит юк ҳажми ошиб, Қозоғистон экспорти
кўпаймоқда.
Алтинкўл станциясидан Грузия портигача ушбу халқаро йўналиш орқали юк жуда тез келади. Эндиликда бу муддатни 14-18 кунгача қисқартириш мақсад қилинган. Ақтау халқаро савдо порти бу йўналишнинг муҳим қисми. Икки йил ичида бу ерда юк ташувига доир барча хизматларни ўз ичига олган контейнер хаби ишга тушади. Бундан ташқари, жорий йилда «Қозоғистон темир йўллари» контейнер порт терминаллари бўйича халқаро операторлардан бири билан шартнома тузган. У мамлакат транспорт йўлакларини жаҳон хаблари билан интеграциялайди.
Ви Тан Йонг, форум
иштирокчиси:
- Транскаспий
йўналиши аҳамиятли. Юк ҳажми ошяпти. Келажакда кўп марта ортади. Шаклланган
ўзаро ишончни қадрлаймиз. Бирга ишлашдан манфаатдормиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси.