Рақамли трансформация концепцияси рўёбга чиқарилиши натижасида давлат органларида бизнес жараёнларини тўла рақамлаштириш, IT-маҳсулот ва хизматлар экспортини бир ярим миллиард долларгача кўпайтириш, шунингдек, «Astana Hub» технопарки доирасида 1 триллион тенгегача инвестиция жалб этиш мўлжалланган. Бош вазир матбуот хизмати маълум қилишича, концепция доирасида республикада минтақавий рақамли хаб шакллантириш, алоқа соҳасида монополияни камайтириш бўйича ишлаш, мажмуавий киберхавфсизликни мустаҳкамлаш, соғлиқни сақлаш, таълим ва фуқаролар хавфсизлигида сунъий интеллектни ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси