Коронавирус инфекциясига қарши кураш учун мўлжалланган Қозоғистон гуманитар ёрдамининг биринчи партияси Ҳиндистонга етказилди.
Бу мамлакатда COVID-19 га боғлиқ вазият мураккаблигича қолмоқда. Суткасига 300 мингдан ортиқ одамда вирус аниқланяпти. 40 тоннага яқин гуманитар юк ичида тиббий ниқоблар, респираторлар, юқумли касалликка қарши махсус кийимлар бор. Шунингдек, Қозоғистонда ишлаб чиқарилган ўпкани сунъий вентиляциялаш аппаратлари ҳам жўнатилди. Қийматли бу юк Ҳиндистон Қизил Хоч жамиятига топширилди. Таъкидлаш жоизки, давлат раҳбари ушбу ой бошида Ҳукуматга Ҳиндистон учун гуманитар ёрдам ҳозирлашни топширганди. Яна бир неча соатлардан кейин иккинчи борт учиб келиши кутиляпти.
Абдумалик Сарманов таржимаси