Този итлар даволанишга ёрдам беради

Този итлар даволанишга ёрдам беради

Қозоғистонда този итлар даволанишга ёрдам беради. «NOMAD» миллий ов клуби аъзолари шундай фикрда. Бирлашма канистерапияни йўлга йўиш ниятида. Бунда беморлар ўргатилган итлар ёрдамида даволанади. Ташаббус катта қизиқиш уйғотди. Астана соҳломлаштириш марказларидан от спорти мажмуасига болаларни келтиришяпти. Мутахассислар таъкидлашича, този ит билан бир соатлик сайр психологнинг қошида ўтадиган бир кун ўрнини босади, у руҳий ҳолатни яхшилайди. Гап шундаки, қозоқ тозиси бу амалиёт учун жуда мос. У одамга хайрихоҳлиги билан ажралиб туради, ўзи билан кетаётган инсоннинг кайфиятни яхши илғайди. Эслатамиз, Халқаро кинология федерацияси қозоқ тозисини расман ит зоти, деб тан олди. Бугунги кунда мамлакатда 3,5 мингта този мавжуд.

 

Бўлат Қўнанбаев, «NOMAD» миллий ов клуби раҳбари:


– Канистерапияни ипотерапия билан бирга алоҳида эҳтиёжлари бўлган, имкониятлари чекланган болаларга фойдали бўлиши учун жорий этдик. Чунки този ит тикланиш жараёнини фаоллаштиришига ишончимиз комил. Биз уларни олиб чиқамиз, болалар у билан ўйнайди. Бу эса тестесторонни кўпайтиради, стрессни камайтиради. «NOMAD» миллий ов клуби мана шундай ижтимоий лойиҳа бошлади, жорий этилган янги хизмат бепул кўрсатилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси.