Қизил Ўрдада биринчи марта жигар трансплантацияси амалга оширилди. Оғир хасталикка чалинган 40 ёшли аёлга қайининиси донорлик қилди. Тиббиётчилар таъкидлашича, иккисининг ҳам аҳволи барқарор. Дунёдаги энг мураккаб амалиётлардан бирини
Жарроҳлик миллий илмий маркази раҳбари профессор Бўлатбек Баймаханов раҳбарлигида бир
гуруҳ трансплантологлар амалга оширди. Мутахассислар донор аъзосининг 65 фоизини кўчириб ўтказишди. Тажриба етарли бўлгани ва амалиётга тўлақонли
тайёргарлик кўрилгани сабабли 10 соатлик иш муваффақиятли якунланди.
Жасулан Баймаханов, вилоят
кўп соҳали шифохонаси директори:
- Биз
донордан беморга жигар кўчириб ўтказишни амалга оширдик. Амалият
муваффақиятли ўтди, бемор ҳам,
донор ҳам ўзини яхши
ҳис қиляпти. Иккаласининг аҳволи барқарор,
таҳлилларида
ижобий ўзгариш бор. Улар 20-25 кун шифохонада қолиши зарур.
Гулмира
Дуйсебаева, даволанувчи:
- Ҳозир ўзимни яхши ҳис қиляпман.
Тез орада уйимга
қайтаман. Менга саломат яшаш учун янги имконият берган қайининимдан,
шифокорлардан миннатдорман. Бу ерда қайта туғилгандек бўлдим.
Авваллари жигар трансплантацияси фақат Алмати ва Астанада ўтказиларди,
энди улар қаторига Қизил Ўрда
ҳам кирди. Бундай амалиётга талаб катта.
Ҳозир 2
минг нафар қозоғистонлик
донор кутяпти. Шундан 76 нафари Қизил Ўрдадан.
Мутахассислар таъкидлашича,
минтақада тиббиётнинг
ривожланиши, шифохоналарнинг замонавий ускуналар билан жиҳозланиши
шу ернинг ўзида мураккаб жарроҳлик операциялари ўтказиш имконини беради.
Абдумалик Сарманов таржимаси

