2025 йил охиригача Қозоғистонда рақамли тенге жорий этилади. Тўлов тизими қонуний бўлади. Қозоғистонликлар учун нақд пул, карта, электрон валютадан фойдаланиш имконияти яратилади. Рақамли тенге нақд пул ишлатмасдан тўлов қилишни осонлаштиради. Давлат харажатлари шаффофлигини таъминлайди. Инновациявий молия маҳсулотлари чиқариш имконини беради. У уч босқичда айланмага киритилади.
Айнур Кенжаева, «Рақамли тенге» лойиҳаси раҳбари:
- Технологик блокка келсак, биз истеъмолчилар, савдо ва сервис ташкилотлари билан бирга пилот лойиҳани амалга оширдик. Иқтисодий таҳлил арафасида сўровнома ўтказдик, ундан олинган маълумотлар асосида рақамли тенгега талаб қанчалик катта бўлишини ўргандик. Иқтисодий, молиявий барқарорликка таъсирини аниқлаш учун турли сценарийлар таҳлил қилинди. Оддий фуқаролар офлайн-тартибда тўлов қила оладиган бўлади. Молия бозорида рақобат кучаяди. Давлат бюджети самарадорлиги ортади.
Абдумалик Сарманов таржимаси