2022 йилда электрон тижорат бозори 1,3 триллион тенгени ташкил қилган

2022 йилда электрон тижорат бозори 1,3 триллион тенгени ташкил қилган

2022 йилда унинг ҳажми  30 фоизга ўсган ва бир триллион 300 миллиард тенгени кўрсатган. Таҳлилчилар ҳисоб-китобига кўра, электрон савдони ривожлантиришнинг муҳим омилларидан бири – мамлакатда рақамлаштириш юксак даражада эканлиги. БМТ маълумотларига қараганда, Қозоғистон электрон хизмат даражаси бўйича дунёда 15-ўринда, электрон ҳукумат ривожланиши бўйича эса 28-ўринда туради. Бозорнинг асосий драйвери маркетплейс бўлиб қоляпти. Республикада умумий электрон харидларнинг деярли 90 фоизи унинг ҳиссасига тўғри келади. Бунда қозоғистонликлар маҳсулотларни халқаро эмас, маҳаллий майдончаларда сотиб олишни афзал кўрмоқда. Мисол учун, 10 та хариднинг 8 таси маҳаллий иштирокчига тўғри келади.

Хуршида Абдуллаева таржимаси