Мамлакатимизда ишлаб чиқарилган «QazVac» вакцинаси вирусга қарши барқарор иммунитет ишлаб чиқиши исботланган, у Бутунжаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти рўйхатига киритилган камсонли препаратлардан бири. Шу тариқа, Қозоғистон ўз вакцинасини ишлаб чиқарган давлатлар ўнлигига кирди. Йил охиригача мамлакатда 2 миллион доза «QazVac» чиқарилади. «СК Фармация» ва Биологик хавфсизлик муаммолари институти ўртасида тегишли шартнома тузилди. Келгусида ҳар ойда 500-600 минг зардоб дозаси ишлаб чиқариш мўлжалланган.
Марат Шўранов, Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири биринчи ўринбосари:
- Дастлабки партия Биологик хавфсизлик муаммолари институти томонидан чиқарилди. Бу - 50 минг доза. Ҳукумат даражасида бошқа давлат органлари билан бошқа ишлаб чиқариш майдончаларини ишга тушириш масаласи муҳокама қилиняпти.
Шу кунларда 6 минг доза препарат Нур-Султон ва Алмати шаҳарларига етказилди. 4 минг зардоб дозасидан Чимкент, Қарағанди, Шарқий Қозоғистон ва Алмати вилоятларига жўнатилди. Мамлакатимиз вакцинаси ўзига хослиги шундаки, уни минтақаларга олиб кетиш учун махсус совутгичлар шарт эмас, уни 2-8 даража ҳароратда олиб кетиш мумкин. Инъекция 21 кун оралиқда икки марта солинади. Ишланма муаллифлари айтришича, «QazVac» вируснинг янги мутацияларига ҳам бардош беради.
Эслатамиз, Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган охирги маълумотларга кўра, бугунги кунда коронавирусга қарши вакцина биринчи компонентини 894 минг одамга етди. 166 минг нафари иккинчи компонентни ҳам олиб улгурди.
Абдумалик Сарманов таржимаси