Ёшлар хорижда ҳам қўллаб-қувватланади

Ёшлар хорижда ҳам қўллаб-қувватланади

Бирлашма юртдошларга бошқа давлат шароитига кўникиш, шарт-шароитини билиб олишда ёрдамлашади. Зеро, бугунги кунда Туркияда таълим олаётган қозоғистонликлар сони тобора ортиб боряпти. Ҳозир икки юздан зиёд талаба ташкилотга аъзо бўлган. Бирлашма Истамбулда иш олиб боради, бир неча Туркия шаҳарларида филиаллари бор. Таъкидлаш лозимки, мамлакатдаги Қозоғистон Бош консулхонаси жамоаси талабаларга ҳар жиҳатдан ёрдам кўрсатмоқда.

Аслан Серик, «Бирлик» ёшлар ташкилоти раиси:

- Истамбул билан чекланмаймиз, бошқа шаҳарларда ҳам филиаллар очилди. Шу тариқа, Ялова, Бурса, Сакария, Истамбулда фаолият юритяпмиз. Мақсадимиз тил, миллий қадриятларни ривожлантириш, барча шаҳарлардаги талабаларга ғамхўрлик кўрсатишдан иборат.

Ақерке Қирбаева, «Бирлик» ёшлар ташкилоти аъзоси:

- Биз Республика кунини нишонладик, кема бортида акция ўтказдик – уни Қозоғистон байроғи билан безадик ва Босфор бўғозига чиқдик. Шунингдек, Мустақиллик кунига бағишланган тадбирлар Истамбулдаги Бош консуллик ёрдамида қатор турк шаҳарларида ўтказилди. Наврўзга бағишланган улкан байрам ташкил этамиз. Футбол ва тез ўқишдан ёшлар ўртасида биринчиликлар ўтказамиз.

Абдумалик Сарманов таржимаси