Алмати вилоятида миллий спорт турлари бўйича «Сонар-2022» республика турнири бўлиб ўтди. Давлат ва жамоат арбоби Динмухаммед Қўнаевнинг 110 йиллигига бағишланган 24-очиқ мамлакат биринчилигида мамлакат минтақалари ва Туркия, Монголия, Қирғизистон ва Хитойдан келган спортчилар қатнашди. 19 жамоага бирлашган 100 тача бургутчи маҳоратини намойиш этди, улар орасида кўплаб республика ва халқаро беллашувларнинг бир неча карра ғолиблари бор.
Бир неча кун давомида кўчманчи овчилар биринчилиги давом этди. Бургут билан ов қилишда ёшга чеклов қўйилмади. Бу эса ғолиблар ёши турлича бўлишини таъминлади. Масалан, Нура посёлкасида яшовчи 7 ёшли иштирокчи лочин овида ғолиб бўлди ва махсус мукофотга сазовор бўлди.
АЙДАР БЕКМУХАМБЕТ, ТУРНИР ҚАТНАШЧИСИ:
- Лочинимни қуён овлашга ўргатяпман. Спортнинг бу тури билан 5 ёшимдан шуғулланаман. Амаким, акаларим бургут боқади. Бу ишни хуш кўраман.
БАҒДАТ МУПТЕКЕҚИЗИ, ҚИРОН ФЕДЕРАЦИЯСИ ЖАМОАТ ЖАМҒАРМАСИ ИЖРОЧИ ДИРЕКТОРИ:
- 90 тача қушбеги қатнашяпти. Уч категория бўйича натижа чиқарилди: бургут, қирғий ва лочин билан ов. Айни вақтда миллий този зотини етиштираётган энг кучли мутахассислар аниқланди. Иштирок этаётганлар орасида қизлар тобора кўпроқ учраяпти. Шарқий Қозоғистондан келган Айзере ажойиб натижа кўрсатди. У ишни бургут билан шуғулланишдан бошлаган.
Овчи қушлар беллашувидан ташқари миллий от ўйинлари - жамби ату, тенге илу, шунингдек, 500 метрга қумай този пойгаси каби спорт турлари бўйича ҳам мусобақалар ўтказилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси