Мамлакат миллий атом компанияси берган маълумотга кўра, Ульба металлургия заводи Ақтўбе вилоятидаги Юқори Иргиз кони ҳудудида қаттиқ қазилма бойликларини разведка қилиш бўйича лицензия олган. Бу жараёнда ноёб металлар – тантал, ниобий, бериллий захиралари ҳажми баҳоланади ва прогнозлар тасдиқланиши кутиляпти. Кон ўз минерал-хомашё базаси билан таъминланади. Натижада, иқтисодий самарадорлик ортади, тайёр маҳсулот таннархи пасаяди.
Абдумалик Сарманов таржимаси