Катта Алмати айланма йўли иккинчи чоракда ишга тушади

Катта Алмати айланма йўли иккинчи чоракда ишга тушади

Эслатамиз, лойиҳа Қозоғистон транспортини ривожлантириш стратегиясида устувор йўналишлар қаторидан ўрин олган. Олти чизиқли трасса узунлиги 66 километр. Саноат ва инфратузилмавий тараққиёт вазирлиги автомобиль йўллари қўмитасида лойиҳанинг ижобий жиҳатларини тилга олишди. Унинг устун томони – транзит юк ташиш муддати ва харажатлари қисқаради. Таъкидлаш лозимки, ушбу зонада ташиладиган юклар ҳажми 2038 йилга бориб 87 фоизга ошиши ва 36 миллион тоннага етиши кутиляпти. Эслатамиз, инвестициявий лойиҳа қурилиши 2018 йилда бошланган. У Евроосиё транспорт каркасини ташкил этган «Ғарбий Европа – Ғарбий Хитой» халқаро йўлаги таркибига киради.

Абдумалик Сарманов таржимаси