«БУРАБАЙ» миллий боғида спорт мусобақалари бўлиб ўтди

«БУРАБАЙ» миллий боғида спорт мусобақалари бўлиб ўтди

Бурабай миллий боғида халқаро миқёсдаги спорт тадбирлари ўтказилди. 30 ва 31 июль - икки кун мобайнида 12  давлат вакиллари очиқ сув ҳавзаларида сузиш ва трейл-югуриш беллашувларида иштирок этди. Тажрибали сузувчилар билан бир қаторда янги бошлаганлар ва болалар учун ҳам кўл бўйлаб сузиш ташкил этилди. Ҳаваскорлар бир километрлик масофада баҳс олиб борган бўлса, профессионаллар бундан 4 марта узунроққа қулоч отди.

Анастасия Тукмачёва, спорт блогери:

- Менга бундай сузиш ёқади, чунки бу ерда сув жуда яхши, кўл тоза, мен Қозоғистонда илк марта бўлишим, сафар ва спорт тадбирини бирлаштириш, яъни севимли ишни фойдалиси билан уйғунлаштириш ёқимли.

Паст-баланд ерларда югуриш бўйича халқаро ассосиация реестрига киритилган AqburaBay Trail-2 йўналиши икки хил –  12 ва 35 километрлик масофада ташкил қилинди. Унда етти юзга яқин югурувчи иштирок этди.

Юлия Фернас, пойга қатнашчиси:

- Асфальт йўлдаги масофаларда кўп югурганман, Бурабай каби курорт зонадаги трейл ҳақида хабар топгач, қатнашишга аҳд қилдим, имкони борларни тўпладим, етиб келиш осон бўлмаса ҳамки, бажонидил келдик, иштирок этдик, ҳамма ҳаяжонда.

«Казах туризм» компанияси вакиллари фикрича, шу каби халқаро тадбирлар мамлакат ва унинг имижини илгари суриш учун қулай имконият яратади.

Даниель Сержанули, «Kazakh Torism» МК” ҲЖ Бошқарувчи директори:

- Халқаро иштирокчилар таркибида шу жойга қизиқиш уйғонди, шундай хушманзара ерларни кўрсатиш орқали, бир томондан, сайёҳларни кўпроқ жалб қиламиз, бошқа томондан, ўз дестинациямизни илгари сурамиз.

Павел Тенцер, тадбир ташкилотчиси:

- Бу гал бизга KazakhTorism, QazaqGeography катта ёрдам кўрсатяпти. Чиқинди йиғамиз, югурувчиларни шунга ундаймиз. Бунда шуниси аҳамиятлики, Бура парк ҳудуди жуда ажойиб, Бурабай давлат боғи ўта қулай ва шинам.

Айтиб ўтамиз, спорт тадбирларида жами бўлиб, минг нафардан зиёд иштирокчи қатнашди.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.