Хорижда туриб ҳам овоз берса бўлади

Хорижда туриб ҳам овоз берса бўлади

Қозоғистон Президентлигига сайлов кунида 53 та хорижий давлатда 68 та сайлов участкаси фаолият юритади. Чет элда яшовчи ёки бирор сабабга кўра вақтинча бошқа давлатда бўлиб турган мамлакат фуқаролари шу участкаларда овоз бериши мумкин. Бу ҳақда республика Ташқи ишлар вазирлиги маъулм қилди. Шу билан бирга, ташқи сиёсат маҳкамаси қозоғистонликлардан яқиндаги сайлов участкаси билан аввалроқ боғланиш ва сайловчилар рўйхатига киритиш учун маълумот тақдим этишни сўради. Таъкидлаймиз, чет элдаги участкаларда овоз бериш жараёни 20 ноябрь куни маҳаллий вақт бўйича эрталабки соат еттидан бошланади ва кечки саккизга қадар давом этади.

Хуршида Абдуллаева таржимаси