Билим куни

Билим куни

Қозоғистонликлар Билим кунини нишонламоқда. Жорий ўқув йилида уч юз саксон минг нафардан зиёд биринчи синф ўқувчиси илк бор мактаб остонасини ҳатлаб ўтади. Уларнинг 70 фоизи давлат тилида таълим олади. Маориф вазирлиги берган маълумотга кўра, Алмати шаҳри, Туркистон ва Алмати вилоятларида жажжи ўқувчилар кўп. Вазирлик маълум қилишича, жорий йилда 188 минг 900 нафар ўқувчи мактабни тугатиши кутиляпти. Қозоғистонликлар 7 минг 700 та таълим даргоҳида ўқийди, уларга 340 минг педагог таълим беради. Қозоғистонда салкам тўрт миллион ўқувчи мактабларга қатнайди. Вазир Ғани Бейсембаевнинг маълум қилишича, жорий йилда яна 132 мингта ўринга эга 154 та янги мактаб биноси қуриб тугатилади ва фойдаланишга берилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси.